Фото: Harper’s Bazaar
Қовоқча кузда пишиб етилиши янгилик эмас. Дўконлардан йилнинг исталган фаслида топиш мумкинлигига қарамай, мутахассислар ушбу маҳсулотни айнан ўз мавсумида истеъмол қилишни тавсия қилади. Қовоқча пишиб етилишининг табиий жараёни озуқа моддаларининг тўпланиши, мавсум, ҳарорат, намлик ва ёруғлик даражаси билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Иссиқхона шароитида етиштирилган вариантлар эса у табиий йўл билан етиштирилгани қадар витамин ва минералларга бой бўлмаслиги мумкин. Нима учун қовоқчани рационга киритиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Бир неча аср давомида қовоқча ўзига хос ранги сабаб қадрланган ва декоратив ўсимлик сифатида етиштирилган. Кўриниши бақлажонга ўхшагани билан, ушбу маҳсулот қовоқдошлар оиласига мансуб саналади. Таркибида сув бисёр экани, калорияси камлиги ҳамда витаминларга бойлиги билан ўзига хосдир. Қовоқча табиий антиоксидант ҳисобланган C витаминининг кони. У организмни шикастланишдан ҳимоя қилади, яллиғланиш ва эрта қариш жараёнлари ривожланишининг олдини олади.
C витамини тери учун, дарҳақиқат, фойдали: у ҳужайралардаги табиий коллаген ишлаб чиқарилишини рағбатлантириб, юзни тиниқлаштиради, тери рангини яхшилайди. Қолаверса, организмдаги бир қанча тизимлар, айниқса, асаб ҳамда юрак-қон томир фаолияти учун аҳамиятли бўлган B гуруҳи витаминларини ўзида мужассам қилади.
Калий миқдорининг кўп экани боис қовоқча қон босими ва сув балансининг меъёрда бўлиши учун муҳим саналади. Шу сабаб ҳам шишлар билан боғлиқ муаммо безовта қилганда уни канда қилмаслик тавсия қилинади. Қовоқча — лютеин каротиноидлари ва зеаксантиннинг манбаи. Бу бирикмалар кўз саломатлиги учун фойдали ҳисобланади, доимий равишда истеъмол қилинганда ёш ўтиши билан намоён бўладиган кўз билан боғлиқ муаммолар ва катаракта хавфи камаяди. Каротиноидлар қовоқчанинг ичи эмас, пўстида кўпроқ бўлади.
Шу сабаб ҳам артилган қовоқча истеъмол қилинганда ушбу озуқа моддалари етарлича миқдорда қабул қилинмайди. Парҳезшунослар калорияси камлиги, клетчатка сероб экани сабаб уни фойдали ҳисоблайди. Узоқ вақт давомида тўқ тутади, шунингдек, ошқозон-ичак тракти саломатлиги учун фойдали. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш учун қарши кўрсатмалар йўқ, аммо организмнинг индивидуаллигини инобатга олиш керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...