Фото: Pinterest
Кўпчилик кўнгил айниши каби безовталикни бошидан ўтказади. Бу машина ёки самалётда кўнгил айнишидан фарқ қилади. Қочонки кўнгил айниш ҳисси доимий ёки сезиларли бўлса, бу организмда жиддий муаммолардан дарак беради.
Шунингдек, кўплаб касалликлар кўнгил айниш ҳисси билан бирга келади. Масалан гастрит, холецистит, дуоденит, ичакнинг инфекцион яллиғланиши, ўт пуфаги касаллиги – ва бу касалликларнинг бор-йўғи бир кичик қисми. Организимда гижжалар ҳам кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.
Овқатдан сўнг кўнгил айнишининг асосий сабабини таҳлил қилиш учун овқатланиш ва турмуш тарзини ҳисобга олиш керак. Стресс, нотўғри овқатланиш, витамин ва минералларни етишмаслиги – буларнинг барчаси йирик шаҳар аҳолисининг кўпчилигида учрайди. Бунинг олдини олиш учун диетани ўзгартириш, иложи борича кўпроқ мева ва сабзавотларни киритиш, ёғли ва оғир овқатлардан воз кечиш, туз ва зираворларни иложи борича камроқ истеъмол қилиш керак.
Кўнгил айниши турлари
Кўнгил айниши қориннинг юқори қисмида оғриқ, иштаҳанинг пасайиши, жиғилдон қайнаши, оғизда ёқимсиз там, кекириш билан бирга келиши гастрит касаллигининг аломатидир. Одатда овқатлангандан сўнг 15-20 дақиқа ўтиб бошланади ва 5-6 соат давом этиши мумкин.
Овқатланишдан 2-3 соат ўтгач кўнгил айниши пайдо бўлиши, организмнинг интоксикацияси, яъни захарланиш эҳтимолини кўрсатади. Захарланиш натижасида сўлак ишлаб чиқарилиши кўпаяди ва қайт қилиш ҳаракатида иштирок этадиган барча органлар фаоллашади. Қўшимча қайт қилиш қўшилиши мумкин, кўнгил айниши кучаяверса, қайт қилиш давом этаверса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.
Узоқ муддатли кўнгил айниши инфарктдан олдинги ҳолатнинг аломати бўлиши ҳам мумкин. Нафақат кўнгил айниса, балки нафас сиқилса, юракда оғриқ пайдо бўлса, муздак тер чиқиб, ранг оқарса, шошилинч тиббий ёрдам керак.
Тонгда кўнгил айниши кун охиригача пасайса, бош оғриса, чарчоқ ҳисси тарк этмаса, қон босими ошганидан далолат беради.
Кўнгил айниш ўнг томондан юқорига қараб давом этадиган қорин оғриғи билан бирга кечса ва овқатланишга боғлиқ бўлмаса кўричак яллиғланган бўлиши мумкин.
Тунда кузатиладиган кўнгил айниши одатда ўт қопи касалликларида учрайди. Муаммони ҳал қилиш учун диетани ўзгартириш керак. Ёғли таомларни камайтириш, буғда пиширилган, димланган овқатларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўпчилик иш юзасидан ёки бошқа сабабдан кечки пайт тўйиб овқатланади ва уйқуга ётади, натижада овқат ҳазм бўлиши ёмонлашади, ошқозон-ичак тизими ва ўт қопига куч тушади, уни яллиғлантиради. Шундан сўнг кўнгил айниши безовта қилади.
Соғлом турмуш тарзи кўп касалликларнинг олдини олади, касалликнинг олдини олиш эса уни даволашдан кўра афзал. Қолаверса, касалликни даволаш ҳар доим ҳам муваффақиятли бўлавермайди.
Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...