Фото: Marie Claire
Мутахассислар танани қандай мустаҳкамлаш ва мавсумий шамоллашдан қандай ҳимояланиш кераклигини маълум қилди.
Коронавирус пандемияси ҳали ҳам пасаймагани билан бирга, ҳеч ким иммунитетга эга бўлмаган оддий мавсумий шамоллашни унутмаслиги керак. Британиялик шифокорлар ва фармацевтлар The Express нашрига шамоллаш хавфини камайтиришга ёрдам берадиган олтита оддий ва самарали қоидани маълум қилди.
Қўлларни ювиш керак
Cовид-19 даврида бу қоида айниқса долзарб бўлиб қолди. Қўлни яхшилаб ювиш ҳам умумий шамоллашнинг олдини олади. Доктор Айслинг Мораннинг таъкидлашича, қўлни 20 сония давомида совун билан мунтазам ювиш инфекциядан ҳимоя қилади. Унинг сўзларига кўра, қўлни совунлаб ювишнинг имкони бўлмаса, таркибида 60 фоиз спирт бўлган антисептик воситадан фойдаланиш керак.
Витаминга бой таомларни истеъмол қилиш лозим
Совуқ мавсумда танани барча керакли моддалар билан таъминлаш жуда муҳимдир. «Соғлом ва мувозанатли овқатланиш иммунитет тизимини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, зарур бўлган бир қатор озуқа моддалар мавжуд: C, А, E, D, B6 ва цинк», — дейди Моран.
Сочни яхшилаб қуритишни унутманг
Шамоллашга ювишдан кейин тўлиқ қуритилмаган сочлар эмас, балки уларнинг иммунитет тизимига таъсири сабаб бўлади. «Совуқ ҳавода нам сочлар тана ҳароратининг пасайишига олиб келади, бу иммунитетга салбий таъсир кўрсатиши мумкин», – дейди ColdZyme фармацевтика компанияси мутахассислари. Иммунитет пасайиши билан тана вирусларга тўлиқ қарши тура олмайди.
Етарлича ухлашга одатланинг
Соғлом ва тўлиқ уйқу кучли иммунитетнинг калитидир. «Уйқу вақтида тана инфекция ва яллиғланишга қарши курашиш учун мўлжалланган цитокинларни — оқсилларни ишлаб чиқаради. Шунингдек, уйқу иммунитет Т ҳужайраларининг фаолиятини яхшилаши мумкин. Шундай қилиб, уйқу етишмаслиги касалликка кўпроқ мойил қилиши мумкин», – дейди шифокор Моран. Катта ёшли одам кунига 6-9 соат ухлаши керак. Борди-ю, кам миқдорда ухлашга тўғри келган бўлса, кун давомида бир соат ухлаб олиш мумкин. Бироқ кечаси етарлича ухлаш саломатлик учун яхшидир.
Завқланиш ҳам жуда муҳим
Стресс – шамоллашга йўл очувчи яна бир муҳим омил. «Ҳиссий хотиржамлик жисмоний саломатликка катта таъсир кўрсатади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сурункали стресс иммунитет тизимини заифлаштириши мумкин », – дейди Айслинг. Афсуски, ҳеч ким стрессдан ҳимояланмаган, лекин унинг интенсивлиги ва танага таъсирини камайтиришнинг бир неча самарали усуллари мавжуд: медитация, нафас олиш амалиёти, спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик, жисмоний фаолият, комедия томоша қилиш ёки яқинларни қучоқлаш.
Фаоллик
Мунтазам фаоллик ҳам шамоллашнинг олдини олишга ёрдам беради. «Жисмоний машқлар иммунитетни қўллаб-қувватлаши ҳақида кўплаб назариялар мавжуд. Улардан бири шундаки, машқ қилиш иммунитет ҳужайраларининг танада тезроқ ҳаракатланишига ёрдам беради », – дейди Моран. Нафақат жисмоний, балки маънавий қониқиш келтирадиган машғулотларни танлаш, яъни севимли спорт тури билан шуғулланиш ҳам муҳимдир. Акс ҳолда, улар фақат стрессни келтириб чиқаради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Австрияда сантехник 30 килограмм оғирликдаги тилла тангалар топиб олди
Рақиблар ўзбек боксчисидан чўчияпти: “Боксчиларимиз кушандаси”
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди