21:16 / 05.12.2021
2 350

Чангюткичдан фойдаланишда йўл қўйиладиган хатолар

Чангюткичдан фойдаланишда йўл қўйиладиган хатолар
Фото: Pinterest
Рўзғор ишларида бекажонлар учун бир қанча қулайликлар яратилмоқда. Масалан, кир ювиш машинаси, чангюткич каби техникалар ишни бироз енгиллаштиради. Аммо улардан қачонки тўғри фойдаланилса. Чангюткични ишлатганда, кўпчилик йўл қўядиган хатоларни қуйида санаб ўтамиз.

Чангюткични текшириш
Агар тозалаш жараёнида чўткани бураш, ундан бирор нарсани олиб ташлаш ёки ҳатто қараш керак бўлса, чангюткични ўчиришни унутмаслик керак. Чўткалар сочларни бошидан тортиб олиш ва кийимларни йиртиш учун етарлича кучли. Ҳаттоки бармоқлар билан бу қисмга тегмаслик керак, чунки улар жароҳатланиши мумкин. Хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва эҳтиёт бўлиш лозим.

Нотўғри узайтиргичдан фойдаланиш
Узайтиргичда одатда унинг кучи, яъни у бардош бера оладиган «эликтор оқими миқдорини» кўрсатади. Бунга асосланиб, унга нима уланиши мумкинлиги кўриб чиқиш керак. Нотўғри узайтиргич куйиши ва ёнғин хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун чангюткич учун кўрсатмаларни текшириб, мос келганидан фойдаланиш керак.

Чангюткич шнурини тортиш
Чангюткични ҳаракатлантириш учун шнурдан тортмаслик лозим. Агар розеткадан узоқ бўлса, уни электр токидан чиқариб олиш керак. Акс ҳолда у тезда бузилади ва электр токи уриши ёки квартирада ёнғин юз бериши ҳеч гап эмас. Шунингдек, шикастланган шнурли чангюткични ҳеч қандай ҳолатда ишлатиш мумкинмас. Шунинг учун, ҳар ойда бир марта, ҳамма нарсани текшириб кўриш ва ҳар доим қурилма ўчирилгач, электр токидан суғуриб олиш тавсия этилади.

Чангюткични ҳўл вақтида йиғиш
Анъанавий чангюткичлар бунинг учун мўлжалланмаган. Чангюткич қисмлари ювилгач, дарҳол йиғиш натижасида электр токи уриши ёки қурилмага жиддий зарар етказиши мумкин. Шунинг учун қурилма қисмларидан қуритилгандан кейин фойдаланиш керак.

Қаттиқ жисмларни тортиб олиш
Чангюткичда тозалаётган вақтда, полдаги қалам ёки тошни қўл билан олишга хоҳиш бўлмайди. Аммо қаттиқ ва ўткир нарсаларнинг ичкарига ёпишиб қолиши қурилмага жиддий зарар етказиши мумкин. Эҳтимол, бир маротаба бузилмагандир, аммо бу кейинги сафар чангюткич бузилмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Қурилмани хавф остига қўймаслик учун қўллар билан қаттиқ жисмларни йиғиб олиш яхшироқ.

Кукун ва шунга ўхшаш моддалар
Кичик миқдордаги кукун чангюткич учун ҳеч нарса қилмайди. Аммо агар бир қути кир ювиш кукуни тўкилган бўлса, уни супурги билан супуриб ташлаган маъқул. Акс ҳолда, фильтр тиқилиб қолиши ва кейин восита қизиб кетиши мумкин. Иложи борича сочилган нарсаларни супурги билан тозалаб, сўнгра қолдиқлар учун чангюткичдан фойдаланиш лозим.

Чангюткични фақат битта йўналишда ҳаракатлантириш
Бир жойдан иккинчисига ўтишдан олдин яхшилаб тозалаш учун чўткани турли йўналишларда ҳаракатлантириш лозим. Бу, айниқса, чанг, кир ва қолдиқлар кўп бўлган жойларда жуда муҳимдир.

Турли қўшимчалардан фойдаланмаслик
Улар бирон бир сабабга кўра ишлаб чиқарилади, турли сирт ва жойларни яхшироқ тозалайди. Мисол учун, тор йўлаклар ва тахта плиталари орасидаги бўшлиқлардаги тўпланган чанг тозалашни осонлаштиради. Шунинг учун қўшимча аксессуарлар билан тажриба қилишдан қўрқмаслик лозим.

Чангюткичнинг қоп ёки идишини охиригача тўлдириш
Қурилмадан фойдаланганда, қоп ёки чанг йиғиладиган қисмнинг тўла бўлишини кутмаслик лозим. Яхшироқ тозалаш учун чанг идишини тўртдан уч қисми тўлганида алмаштириш ёки бўшатиш тавсия этилади.

Чангюткич яхши тозаламаганда
Чангюткич эскирган ёки бузилган бўлиши мумкин. Аввал чанг қутисини текшириш лозим, агар унинг ичида жуда кўп чанг бўлса, қурилма яхши ишламаслиги мумкин. Агар қоп алмаштирилган бўлса, труба ёки чангюткичга бириктирилган жойга бирор нарса тиқилган ёки чўткага соч ва иплар билан тўпланиб қолган бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чангюткичдан фойдаланишда йўл қўйиладиган хатолар