
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим "Брайтон" устидан 4:2 ҳисобида эришилган ғалабадан сўнг Каземиронинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.
Бразилиялик ярим ҳимоячи ушбу баҳсда биринчи марта Премьер-лига доирасида битта ўйинда гол ва голли узатмага муаллифлик қилди. Аморим матбуот анжуманида Каземиро барча учун намуна эканини, унинг тажрибаси жамоага катта ёрдам бераётганини таъкидлади.
Мураббийнинг сўзларига кўра, дастлаб Каземиро бошқа ярим ҳимоячилардан, жумладан Тоби Коллаердан ортда қолган. Лекин у ҳаракат қилишда давом этди ва ўз ўрнини топди.
Эндиликда футболчи Бразилия терма жамоасига қайтди. 33 ёшли Каземиро жорий мавсумда саккизта учрашувда майдонга тушиб, икки гол ва битта голли узатмага эришди.
Каземиронинг бу натижалари унинг жамоа учун муҳим ўйинчи эканини кўрсатмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.