
Ла Лиганинг 10-турида "Валенсия" ва "Вильярреал" жамоалари ўртасида дерби ўтказилди. Учрашувда меҳмонлар устунлик қилиб, уч очкони қўлга киритди.
Биринчи тайм охиригача жамоалар хавфли вазият ярата олмади. 45-дақиқада "Вильярреал" футболчиси Хосе Копете "Валенсия" ҳужумчиси Херард Моренога нисбатан қоидабузарлик қилди. VAR тизими ёрдамида ҳакам меҳмонлар фойдасига пенальти белгилади.
Моренонинг аниқ зарбаси ҳисобни очди ва "Вильярреал" олдинга чиқди. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Жорж Микаутадзе чап қанотдан рақиб жарима майдончасига ёриб кирди.
Унинг зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо Санти Комесаня тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. "Валенсия" футболчиси Папе Гуе узоқ масофадан кучли зарба берди, бироқ тўп дарвоза устидан ўтди.
Данжуманинг 15 метрли зарбасини эса "Вильярреал" дарвозабони ҳамда ҳимоячилари биргаликда бартараф этди. Ушбу ғалабадан сўнг "Вильярреал" учинчи ўринга кўтарилиб, "Барселона"дан икки очко, "Реал Мадрид"дан эса тўрт очкога ортда бормоқда.
"Валенсия" эса қуйи поғонадаги жамоалардан икки очкога олдинда турибди.
"Вильярреал" дербида "Валенсия"ни мағлуб этиб учинчи ўринга чиқди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар