Фото: Getty Images
Эрталабки иштаҳасизлик бир неча сабабларга кўра бўлиши мумкин. Улардан баъзиларигина тиббий сабабларга эга. Мутахассис Зарема Алиева бу муаммолар ҳақида батафсил маълумот беради.
— Эрталаб иштаҳа бўлмаслиги ошқозон-ичак касалликлари ёки қалқонсимон без фаолияти билан боғлиқ муаммолар туфайли бўлиши мумкин. Шу билан бирга, мутахассисларнинг таъкидлашича, агар нонушта қилмаслик соғлиқ учун муаммо туғдирмаса, бу нарса анчадан бери одат бўлиб қолган бўлса, гастрит ёки бошқа жиддий касалликлар бўлмаса, бунга эътибор бермаса ҳам бўлади. Аммо бир неча йил давомида тўғри нонушта қилсангиз-у, тўсатдан эрталаб иштаҳангиз йўқола бошлаганини сезсангиз – мана бу ташвишланса бўладиган ҳолатдир. Бундай пайтда очлик ўрнига кўнгил айниш ҳисси пайдо бўлиши ҳам текширувдан ўтиш лозимлигини англатади.
Бошқа ҳар қандай ҳолатларда эрталабки иштаҳа бўлмаслиги сабабларини аниқлаш керак:
— Кўп қаҳва ичиш. Агар сиз ўзингизни қаҳвахўр деб ҳисобласангиз ва ҳаётингизни бу тетиклаштирувчи ичимликсиз тасаввур қила олмасангиз, эрталабки иштаҳа йўқлигига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади. Қаҳва очлик туйғусини йўқ қилиши билан бирга, танадаги сувни ҳам йўқотишини ҳам унутманг, шунинг учун кўп қаҳва ичувчилар организмдаги суюқлик меёрини 1 стакан қаҳва/2 стакан сув миқдорида тўлдириши керак. Акс ҳолда тана сувсизланиб, натижада эса қуруқ тери ва эрта ажин тушиш муаммосига дуч келасиз.
— Қоидаларга риоя қилмаслик. Маълумки, компьютер ёки телевизор экрани олдида кўп ўтирадиганларга режим ҳақида гапириш тугул, улар учун эрталабки нонуштага туришнинг ўзи бир муаммо. «Бойўғли»лар нафақат кеч ухлайди, балки кеч туради ҳам, табиийки, кеч нонушта қилади. Агар улар қандайдир фавқулодда ҳолат туфайли эрта туриб қолса, бундай пайтда иштаҳа бўлмаслигининг сабаблари аниқ.
— Мазали кечки овқат. Қанчалик кеч ва тўйиб овқатлансангиз, организм учун овқат ҳазм қилиш шунчалик қийинлашади, чунки тунда танадаги кўплаб жараёнлар, хусусан, овқат ҳазм қилиш секинлашади. Шунга кўра, эрталаб иштаҳасиз турасиз. Афсуски, овқатланишга бундай ёндашувни фойдали деб аташ қийин, чунки мўл-кўл кечки овқат ва нонушта қилмаслик туфайли нотўғри овқатланиш одати шаклланади. Бу эса келажакда ортиқча килограммларга олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда