
Асака туманида ташкил этилган “Сабо ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятида банан боғи барпо этилди.
Икки гектар майдонда барқ ура бошлаган “Карликовий Кавендиш” навли бу кўчатнинг бошқа турдошларидан фарқли жиҳати шундаки, у шу йилнинг ўзида мева бера бошлайди. Ширинлиги ва қувватлилик даражасининг юқорилиги билан ажралиб туради.
— Айни пайтда иссиқхонамизга 5000 туп кўчат экилди, — дейди корхона раҳбари Муҳаммаджон Дадажонов. — Уларнинг ҳар биридан 40-50 кг.гача ҳосил олиш мумкинлигини инобатга олсак, демак, 2 гектар майдондаги боғдан 300 тонна банан териб олса бўлади. Бир йилда 300-400 минг АҚШ доллари миқдоридаги ҳосилга умидвормиз.
Индонезия давлатида ўсувчи бу ўсимлик тез кўпайиши билан ҳам аҳамиятлидир. У ҳар йили бештагача кўпаяди. Демак, келгуси йили боғ ҳажми 5 баробарга ортиб, кўчатлар сони 25 мингтага етиши мумкин. Бу эса вилоятнинг ҳар бир туманида мана шундай боғларни ташкил этиш имконини беради. Лойиҳадаги ишлар режага биноан амалга ошса икки-уч йилнинг ўзида Андижон вилоятининг банан мевасига бўлган эҳтиёжи қондирилиб, импорт ўрнига экспорт фаолиятини йўлга қўйиш мумкин бўлади.
Манба: Халқ сўзи «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар