Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг ТОП-5 лигасига кирди

1 дақиқа ўқиш2.5K
Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг ТОП-5 лигасига кирди

Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёнинг ТОП-5 лигасига кирди
Statista нашри 2024-йил учун дунёдаги энг йирик олтин конлар рўйхатини эълон қилди. Мазкур рейтингда Ўзбекистоннинг икки кони — Muruntau ва Олмалиқ мажмуаси — биринчи бешликка кирди, деб хабар берди Statista.

Рўйхатнинг етакчиси сифатида АҚШдаги Nevada Gold Mines кони қайд этилган. Иккинчи ўринда эса Ўзбекистоннинг Muruntau кони жой олди — у бутун Марказий Осиёдаги энг йирик олтин кони ҳисобланади. Учинчи ўринни Индонезиядаги Grasberg кони эгаллаган бўлса, тўртинчи ўринда Россиянинг Олимпиада кони қайд этилган. Бешинчи ўринда эса Ўзбекистоннинг яна бир лойиҳаси — Олмалиқ мажмуаси ўрин олди.

Бу натижа Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда тоғ-кон саноатини модернизация қилиш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги фаол ислоҳотлари натижаси сифатида баҳоланмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон олтин қазиб олиш ҳажми бўйича нафақат минтақада, балки бутун дунёда ҳам етакчи давлатлардан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда.

Рейтингда, шунингдек, Қозоғистоннинг Kazzinc, Гананинг Ahafo, Малининг Loulo-Gounkoto ҳамда Конгодаги Kibali конлари ҳам ўрин олган.

Muruntau кони дунёдаги энг қадимий ва энг бой олтин захираларидан бири сифатида эътироф этилади, Олмалиқ эса замонавий технологиялар асосида қайта ишлов бериш имкониятлари билан ажралиб туради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?