Жаҳон банкининг амалиёт менежери Иваило Изворски Brookings нашрида Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ўзгаришларни салбий ва ижобий томонларини таҳлил қилди.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни бундан 30 йил аввал мустақил давлат бўлганидан кейин бошланган. Аммо бу вақтнинг кўп қисмида иқтисодий модернизация саёз суръатларда давом этди. 2016 йил охирида Ўзбекистон иқтисодиётида янги давр бошланди. 2019 йилда The Economist журнали Ўзбекистонни ривожланаётган иқтисодиётлар бўйича йил мамлакати деб эълон қилди.
2016 йил охирида янги сайланган Президент Мирзиёев иқтисодий ўсишни жонлантириш учун улкан иқтисодий модернизация дастурини бошлади. Шундан сўнг 2018 йилнинг ноябрь ойида ҳукуматнинг 2019-2021 йилларга мўлжалланган иқтисодий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган ислоҳотлар «Йўл харитаси» қабул қилинди.
«Йўл харитаси» бешта асосий устунни ўз ичига олади:
- макроиқтисодий барқарорликни сақлаш;
- бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш;
- ижтимоий ҳимоя ва фуқароларга хизматларни кучайтириш;
- ҳукумат ролини бозор иқтисодиёти эҳтиёжларига мослаштириш;
- экологик барқарорликни сақлаш.
Ўзбекистон бугун режаларини қандай амалга оширмоқда?
Ривожланишнинг кетма-кетлиги Шарқий Европа ва Шарқий Осиёдаги дастлабки ислоҳотларга ўхшайди. Ҳукумат нархларни, ташқи савдони либераллаштириш ва валюта курсини унификация қилиш билан қатъий йўл тутди. Давлат молияси тузилмасини қайта ташкил этиш учун кўп вақт керак бўлди. Ҳукуматнинг иқтисодиётдаги ролини қайта кўриб чиқиш ҳам узоқ муддат талаб қилди.
Давлат харажатлари устувор йўналишларга нисбатан кўпайтирилди. Ижтимоий соҳа — таълим, соғлиқни сақлаш ва давлат ёрдами харажатларини сезиларли даражада ошириш орқали ўзгарди. Солиқ сиёсатини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали солиқ тизими соддалаштирилди.
Бюджет ва қарзларнинг шаффофлиги сезиларли даражада яхшиланди. Молиявий сиёсат ва давлат молияси тузилмасидаги ўзгаришлар иқтисодий моделни кенгайиши учун замин яратди.
Корхонани қайта қуриш, хусусийлаштириш ва янги хусусий фирмалар учун инвестиция тизимини қўллаб-қувватлаш жараёни анча секинроқ амалга оширилди. Хусусий корхоналар пайдо бўла бошлади, бироқ хусусий тадбиркорлик ҳамон чекланганлигича қолмоқда.
Мамлакатга фирмаларнинг кириб келиши минтақавий таққослашда бироз суст бўлиб қолмоқда. Янги фирмалар ўсиш учун жиддий курашишига тўғри келмоқда.
Молия секторини қайта қуриш ва банкларни хусусийлаштириш жараёни ҳам суст кечди. Корпоратив бошқарувнинг заифлиги, кредитлашнинг узоқ давом этаётгани ҳал этилиши керак бўлган асосий муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари банк назоратчиси дуч келадиган камчиликлар ҳам ислоҳ қилиниши керак.
Жаҳон банкининг инсон капитали индексига кўра, бугун Ўзбекистонда туғилган бола улғайгач, тўлиқ таълим ва соғлиққа эга бўлса, унумдорлиги атиги 62 фоиз бўлади.
Ўзбекистон қулай демографик тузилмага эга: ўртача ёш 28 ёш, аҳолининг учдан икки қисми эса 15 ёшдан 64 ёшгача. Аммо ёш авлоднинг таълим ва соғлиғига сармоя киритмасдан туриб, барқарор иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш қийин бўлади.
Ташвишланарлиси шундаки, Ўзбекистонда ўзгаришлар чуқурлик ва пухталик билан амалга оширилишидан кўра, уларнинг тезлиги ва кенглигига кўпроқ эътибор берилмоқда. Оқибатда Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари турлича бўлиши мумкин. Айни пайтда давлат корхоналари ва тижорат банкларини хусусийлаштириш қизғин паллага кирган.
Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари кутилган натижаларни берди. Ажабланарлиси, ислоҳотлар жадаллиги коронавирус даврида ҳам секинлашмади. Ўзгаришларнинг навбатдаги босқичи меҳнат, капитал, ер ва ресурслар самарадорлигини оширишга қаратилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди