
Ўзбекистоннинг Афғонистонга электр энергияси етказиб бериши, яқинда содир бўлган зилзила туфайли узилган эди, тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика компанияси маълум қилди.
Душанба куни кечаси Самангон ва Балх вилоятларида содир бўлган ер қимирлаши импорт электр узатиш линиялига зарар етказган. Тиклаш ишлари такрорий ер қимирлашлари, кўчкилар ва кучли шамоллар каби ноқулай шароитлар сабаб мураккаб кечди.
Шунга қарамай, таъмир жамоалари сешанба кечига қадар барча носозликларни тезкорлик билан бартараф этишга муваффақ бўлди ва электр энергиясини тўлиқ ҳажмда қайта етказишни таъминлади. Ҳозирда электр энергияси яна Кобулга ҳамда Баглон, Парвон, Панжшер, Каписа, Логар, Пактиа, Майдон-Вардақ, Ғазни, Лагмон ва Нангарҳор вилоятларига етказилмоқда.
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб берувчи энг йирик давлат ҳисобланади. Айни пайтда “Сурхон – Пули-Хумри” номли 500 кВ кучланишли янги электр узатиш линиясининг қурилиши амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳа ўзбек электр энергиясининг экспортни бир неча баробарга ошириш имконини беради.
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергия экспортини қайта тиклади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг