
Собиқ машҳур футболчи Тони Кроос "ПСЖ" ва "Бавария" ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашувида Луис Диаснинг Ашраф Ҳакимига қилинган қўполликдан сўнг майдондан четлатилиши ҳақида фикр билдирди. Крооснинг фикрига кўра, ҳакам қизил карточка кўрсатмаслиги керак эди.
"Бу ҳолат мен учун аниқ: бу қизил карточка эмас. Агар Ҳакими бу тўқнашувдан кейин шунчаки ўрнидан турганида, ҳеч ким бу вазиятни қайта кўриб чиқмас эди. Бундай ҳолатларда ҳакам ўйин эпизодини эмас, балки унинг оқибатларини баҳолаши керак", - деди Кроос Einfach mal Luppen подкастида.
Тўпиқ жароҳати туфайли Ашраф Ҳакими тахминан бир ярим ёки икки ой майдонга туша олмайди.
"Бавария" сафарда "ПСЖ"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мюнхенликлар 2025/2026-йилги мавсумда барча 16 ўйинда ғалаба қозонишди.