date

Сандро Тонали "Ньюкасл"дан кетиш ҳақида гапирди

Сандро Тонали "Ньюкасл"дан кетиш ҳақида гапирди
Ньюкасл клуби ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ўз келажаги ҳақида саволларга жавоб берди. 25 ёшли футболчи Италияга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар билан боғланиб келинмоқда, аммо ҳозирча бу борада бирор аниқ ҳаракатлар кузатилмаган.

Ўзи эса ҳозирча клубни тарк этишни режалаштирмаётганини маълум қилди. "Футболда ҳар йили ҳаммаси ўзгаради.

Мен "Ньюкасл"да ўн йил қоламан, деб айтмоқчи эмасман, лекин ҳозир бу ерда бахтлиман ва бошқа клуб ҳақида ўйлаётганим йўқ", – дейди футболчи журналист Фабрицио Романо билан суҳбатда. Сандро Тонали "Ньюкасл" сафига 2023 йил ёзида "Милан"дан 60 миллион еврони ошиқроқ эвазига қўшилган.

Италиялик футболчининг шартномаси 2028 йилгача ҳисобланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сандро Тонали "Ньюкасл"дан кетиш ҳақида гапирди