
Италиянинг амалдаги чемпиони "Наполи" жамоаси ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида изланишларини давом эттирмоқда. Кевин де Брюйне жароҳат олганидан сўнг, клуб "Манчестер Юнайтед"нинг ёш истеъдоди Кобби Майнуга қизиқиш билдирган эди.
Аммо "қизил иблислар" ушбу футболчини январ ойида қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Fichajes нашрининг хабарига кўра, "Наполи" Майнуга муқобил сифатида "Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадони кўриб чиқмоқда.
А Серия гранди 22 ёшли испаниялик футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилишга тайёрлигини билдирган. Жорий мавсумда Касадо мураббий Ҳанс-Дитер Флик қўл остида 12 ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширган.
Унинг шартномаси 2028 йилгача амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар