Фото: Agro.uz
Сурхондарё вилоятида «Озодбек Мунисабону» хусусий корхонасига тегишли 32 гектарлик анор боғи орасига 22 гектар майдонда экилган қовуннинг «Дакаро» нави пишиб етилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда у ички бозорга чиқариляпти. Шунингдек, хорижга экспорт қилиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.
Сурхондарё иқлимига мос ушбу қовун нави март ойида экилиб, май ойида ҳосилга кирди. Шу кунгача уч марта ўғитланиб, тўрт марта суғорилди. Қовун вазни ўртача 2–2,5 килограммгача етади. Қовун экилган майдонда эгат ораларига плёнка ёпилган. Бу усулда намлик яхши сақланади ҳамда илдизи қуриб қолишини олдини олади.
Республикада ҳар йили ўртача 60 минг гектардан ортиқ майдонга полиз экилиб, шундан 60–65 фоизни тарвуз, 35–38 фоизни қовун эгаллайди.
Қовун етиштиришда юқори тоифа ва синфларга мансуб, навдорлиги 99 фоиз ва унувчанлиги 90–95 фоиздан кам бўлмаган уруғ экилади. Қовуннинг уруғи 14–16 даража илиқ ҳароратда уна бошлайди. Ҳарорат бундан пасайганда уруғлар ерда чириб қолади, сийрак униб чиқади.
Қовуннинг ўсиб ривожланиши учун қулай ҳарорат 25–30 даража иссиқ ҳарорат ҳисобланади. Ҳарорат 12–15 илиққача пасайса, экинларнинг гули тўкилиб кетади, улар ўсишдан тўхтайди ва секин-аста қуриб қолади.
Қайд этилишича, маҳаллий қовунларнинг таркибида 85–92 фоиз сув, 8–15 фоиз қуруқ модда, 0,8 фоиз оқсил, 1,8 фоиз клетчатка, 6,2 фоиз бошқа углеводлар, 0,9 фоиз мой, 0,6 фоиз кул, 20–30 фоиз аскорбин кислотаси, 0,03– 0,07 фоиз бошқа дармондорилар, микроэлементлар, органик ва минерал тузлар мавжуд. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда