«Тадбиркорлик субъектлари билан самарали мулоқот тизимини жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–178-сон, 27.07.2022 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, «business.gov.uz» портали «Тадбиркор виртуал офиси» порталига айлантирилди. Портал орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб ҳал этилади ва ушбу жараёнлар назорат қилиб борилади.
2022 йил 1 августдан:
- порталга қуйидагилар томонидан мурожаатлар киритилади:
- тадбиркорлар;
- Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги «Саll-марказ» хизмати;
- Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Вакил);
- ҳоким ёрдамчилари;
- мурожаатлар автоматик ёки Вакил томонидан ваколатли органларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун йўналтирилади;
- ваколатли органлар мурожаатларни кўриб чиқиб натижалари тўғрисида ахборотни порталга киритади;
- Вакил мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан рақамли назорат ўрнатади ҳамда қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тегишли таъсир чораларини қўллайди.
Вакил ҳар йили 1 мартгача Президентга давлат органлари томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишининг ҳолатига доир йиллик ҳисобот тақдим этади.
Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 1 сентябргача умумий овқатланиш ва чакана савдо соҳаларидаги талабларни соддалаштириш ҳамда ушбу соҳалардаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш чораларини назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси Ҳукуматга киритилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи