Электр энергиясидан қарздорларнинг мулки хатланди

Сирдарё вилоятида электр энергиясидан қарздор бўлган фермер хўжаликларига нисбатан белгиланган тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Боёвут туман бўлими томонидан қарздорликни ундириш мақсадида бир қатор фермер хўжаликларининг мол-мулклари хатлов қилиниб, ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Жумладан, “К.Й.Ф” фермер хўжалигининг 42 млн. сўм ҳамда “У.Ж” фермер хўжалигининг 40,9 млн. сўм миқдоридаги қарздорлиги сабабли мулклари хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Мазкур чоралар электр энергияси учун тўлов интизомини мустаҳкамлаш, қарздорликни камайтириш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг