хAI энди неоклоуд компаниясига айланмоқдами?

Чоршанба куни хAI ва Anthropic кутилмаган ҳамкорликни эълон қилди. Унга кўра, Claude яратувчиси хAI компаниясининг Колоссус 1 маълумотлар марказидаги барча ҳисоблаш қувватларини, яни тахминан 300 МВт қувватни ижарага олди. Бу келишув хAI учун миллиардлаб долларлик даромад келтириши мумкин ва компанияни шунчаки истеъмолчидан ҳисоблаш қувватлари провайдерига айлантирди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Elon Muskнинг сўзларига кўра, хAI ўзининг сунъий интеллект моделларини ўқитишни янгироқ бўлган Колоссус 2 марказига кўчирган, шу сабабли биринчи марказ бўшаб қолган. Грок лойиҳасидаги фойдаланиш кўрсаткичларининг пасайиши фонида, Anthropic билан тузилган ушбу шартнома компания молиявий ҳолатини яхшилаш ва SpaceX билан бирлашган ҳолда ИПОга чиқиш жараёнини тезлаштириш учун муҳим қадам бўлди.
Бироқ, бу ҳамкорлик Elon Muskнинг устуворликлари ҳақида қизиқарли саволларни туғдиради. Google ва Meta каби технология гигантлари ўзларининг ҳисоблаш қувватларини бошқаларга ижарага беришдан кўра, уларни ўзларининг сунъий интеллект маҳсулотларини ривожлантириш учун сақлаб қолишни афзал кўришади. Sundar Pichai ва Mark Zuckerberg ҳисоблаш қувватларини келажакдаги стратегик устунлик деб билишади.
хAI эса NVIDIA ГПУларини сотиб олиб, уларни Anthropic каби модел ишлаб чиқувчиларга ижарага бериш орқали неоклоуд бизнес моделига ўхшаш йўлдан бормоқда. Бу жуда мураккаб соҳа бўлиб, чип етказиб берувчилар ва бозор талабининг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ хавфларни ўз ичига олади. Мускнинг режаси эса янада улуғвор: у келажакда космосда маълумотлар марказларини қуриш ва Terafab орқали ўз чипларини ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!