Пешлавҳалар учун рухсат талаблари бекор қилиниши мумкин

1 дақиқа ўқиш146
Пешлавҳалар учун рухсат талаблари бекор қилиниши мумкин

Фото: Yandex

Ташқи реклама ва ёзувларни жойлаштириш тартиби тадбиркорлар манфаатидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, “Ташқи ёзувларни тартибга солиш тўғрисида”ги низом лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда амалиётда учраётган тушунмовчиликлар ва ҳуқуқий бўшлиқларга аниқлик киритиш кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, “ташқи ахборот воситаси”, “ташқи ёзув”, “пешлавҳа” каби тушунчаларга аниқ таъриф берилади. Энг муҳим янгиликлардан бири — пешлавҳалар реклама сифатида баҳоланмаслиги мумкин.

Яъни, савдо, умумий овқатланиш ёки хизмат кўрсатиш объектларида ташкилот номи ва фаолият турини кўрсатувчи ёзувлар реклама ҳисобланмайди. Шу сабабли, улар учун алоҳида рухсатнома олиш ёки тўловларни амалга ошириш талаби бекор қилиниши мумкин.

Шу билан бирга, тижорат мақсадидаги реклама материаллари аввалгидек алоҳида тартиб асосида назорат қилинади. Қўмита реклама мазмунининг қонунчиликка мослигини кузатишда давом этади.

Мазкур лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, 10 майга қадар таклифлар қабул қилинади. Мутасаддилар барча тадбиркорлар ва фуқароларни ушбу жараёнда фаол иштирок этишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?