date

Баррй Диллер: AGI яқинлашар экан, ишонч иккинчи даражали масалага айланади

Баррй Диллер: AGI яқинлашар экан, ишонч иккинчи даражали масалага айланади

Медиа магнат Баррй Диллер OpenAI раҳбари Sam Altman билан шахсий муносабатлари яхши эканини ва уни самимий инсон деб билишини таъкидлади. Алтман баъзи собиқ ҳамкасблари томонидан манипуляцияда айбланаётган бўлса-да, Диллер унинг қадриятларига шубҳа қилмайди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Бироқ, Тҳе Валл Стреэт Жоурнал конференциясида сўзга чиққан Диллер, сунъий интеллект соҳасидаги асосий муаммо шахсий ишонч эмас, балки технологиянинг кутилмаган оқибатлари эканини айтди. Унинг фикрича, ҳатто сунъий интеллектни яратувчиларнинг ўзлари ҳам келажакда нималар юз беришини тўлиқ тасаввур қила олмайди.

Диллер AGI (Сунъий умумий интеллект) инсоният учун катта ўзгаришлар олиб келишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, технологик тараққиёт шунчалик тезлашганки, биз AGI даврига жуда яқин қолдик, аммо бу жараённи назорат қилиш учун етарли ҳимоя механизмлари ҳали ишлаб чиқилмаган.

Медиа экспертнинг огоҳлантиришича, агар инсоният сунъий интеллект устидан назоратни ўз қўлида ушлаб қолмаса, AGI ўз қоидаларини ўзи белгилай бошлайди. Бундай ҳолат юз бергач, ортга қайтишнинг иложи бўлмайди, шунинг учун хавфсизлик чораларини ҳозирданоқ кўриш зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Баррй Диллер: AGI яқинлашар экан, ишонч иккинчи даражали масалага айланади