Сурияда ўзбек жангчилари рейдда қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш476
Сурияда ўзбек жангчилари рейдда қўлга олинди

Фото: Yandex

Суриянинг шимоли-ғарбида хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган махсус амалиёт давомида бир гуруҳ ўзбек жангчилари қўлга олингани маълум қилинди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Идлиб ҳудудида қуролли шахсни қўлга олишга уриниш ортидан вазият кескинлашган. Шундан сўнг айрим ўзбек жангчилари унинг озод этилишини талаб қилиб, норозилик намойишлари уюштирган. Бу ҳолат тез орада хавфсизлик идоралари биноси олдида тўқнашувларга сабаб бўлган.

Идлиб вилоятининг бир қатор ҳудудларида, жумладан Кафрия ва ал-Фуа аҳоли пунктларида рейдлар ўтказилиб, намойишда қатнашган шахслар нишонга олинган. Айрим жойларда отишмалар кузатилгани, ҳудудга қўшимча куч ва техника жалб этилгани айтилмоқда.

Ҳозирча қўлга олинган ўзбеклар сони аниқ эмас. Турли манбаларга кўра, 2025 йил ҳолатида Сурияда 1500 нафарга яқин ўзбек жангчилари бўлган ва уларнинг айримлари оилалари билан яшаб келган.

Мутахассислар ушбу ҳодисани сўнгги ойлар ичида ҳукумат кучлари ва хорижий жангчилар ўртасидаги навбатдаги кескин тўқнашув сифатида баҳоламоқда. Аввалроқ ҳам Туркия чегараси яқинида шунга ўхшаш можаро юзага келган эди.

Айни пайтда Сурия ҳукумати хорижий жангчилар мақомини тартибга солиш ва уларни расмий тузилмаларга жалб этиш чораларини кўрмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?