09:09 / 18.08.2022
1 607

Виртуал олам ва ёшлар

Виртуал олам ва ёшлар
(Танловга келган мақола)

Ҳозирги замоннинг энг асосий муаммоларидан бири ҳаётнинг виртуаллашиб бораётгани ва бу нарса айниқса, ёшлар ҳаётида яққол кўзга ташланаётганидир. Энг кичик ёшдаги болалар ҳам ижтимоий тармоқ нима эканлиги, ундан қандай фойдаланиш мумкинлигини билади.

Инсон дунёда яшашдан мақсади нима эканлигини билмаса, у ҳар томондан ютқазган ҳисобланади. Унга жон берилган экан, у буни неъмат билиб, ўз олдига олий мақсадлар қўйиб бориши керак. Ҳар куни яхши амаллар қилиб, атрофдагиларга ёрдам беришга ҳаракат қилиши лозим. Инсон биргина мақсад қўйиб олиб, шуни амалга ошириш илинжида ҳаракат қилиб борса, кетаётган вақти ҳам тақсимланган бўлади. Натижада, бекорчиликка вақти қолмайди.

Илм эгаллаш, касб танлаш, ҳунар ўрганиш асосий мақсадга айланмас экан, умр шамолга соврилаверади.

Ёш оналар болаларини тинчлантириш мақсадида гаджетлардан фойдаланиши, бола йиғласа қўлига телефон бериб қўйиб, ўз иши билан андармон бўлиши энг ёмон ҳолдир. Болага эътибор керак, телефон эмас. Унга тарбия берадиган энг аҳамиятли даврда телефон берилса...

Бугун китоб ўқимайдиган одамларнинг баҳонаси – яхши китоб йўқ. Аслида жуда қизиқарли, ўқишли китоблар мўл. Фақат ота-оналар фарзандларига йўналиш бериши ва танлашни ўргатиши лозим. Бирор китоб ҳақида гап кетса, электрон нусхасини сўрайдиганлар кўп. Китобдан ўқимган одамни электрон нусхани ўқишига ишонмайман.

Тараққиёт ўз сўзини айтиб трибди. Бугун техника мўъжизаси бўлиб кўринган буюм эртага оддий матоҳга айланиб, ўрнига юз чандон яхшиси чиқмоқда. Ривожланишдан асосий мақсад турмуш тарзини енгиллаштиришдир. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ижтимоий одоблар” китобида “Жумладан, матбуот ва ахборот воситаларидан фойдаланишнинг ҳам меъёри бўлиши керак. Улардан ўзига, оиласига, халқига ва ватанига фойдали бўладиган нарсалар ҳақида маълумотни олиш мумкин. Бунинг учун режали иш юритиш керак бўлади. Маълум соатларда маълум нарсани кўриш, ўқиш ёки эшитиш мумкин”.

Одам юз йил яшаса ҳам умр қисқа. Уни илм олиш ва ўрганишга сарфлаган маъқул. Виртуал оламдан ҳам илм йўлида яхшилик мақсадида фойдалансак, ўз-ўзидан бу қурилмалар бизга хизмат қилади. Аксинча, биз унга асир бўламиз.

Мадина Шоёқубова

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Виртуал олам ва ёшлар