
Эрон хорижий инвестициялар ва технологиялар воситасида 4-5 йил ичида технологик сакрашни амалга ошириш имкониятига эга. Эрон Ислом республикаси президенти Хасан Руҳоний мамлакатининг технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболларини шундай баҳоламоқда. У, 29-Теҳрон халқаро китоб ярмаркасидаги кириш сўзида шундай фикрларни билдириб ўтган, дейилади "Кун" нашри.
"Айримларнинг таъкидларича, биз хорижий инвестиция ва технологияларсиз ҳам иқтисодётимизни ривожлантиришда яхши натижаларга эриша оламиз. Ҳа, шундай. Аммо, бунинг учун 40-50 йил талаб этилади, агар кўп бўлмаса. Дунёнинг 6 етакчи давлатларининг Теҳрон билан эришилган ядро келишуви ҳаётга татбиқ этилиши сабаб пайдо бўлган имкониятлар янги технологиялардан бугуноқ фойдаланишга ва 4-5 йилда технологик сакрашни амалга оширишга шароит яратади. Шундай экан, Эрон халқи ўз олдига қўйган мақсадларига эришишига шубҳа қилмайман", - деб қайд этган Эрон ижроия ҳокимияти раҳбари.
Шу билан бир вақтда, Хасан Руҳонийнинг айтишича, расмий Теҳроннинг ядро дастури муносабати билан жорий қилинган ва мамлакат иқтисодиётининг айрим соҳалари учун жуда ҳам оғриқли бўлган санкцияларнинг бекор қилинишига олиб келган ядровий келишув, Кенг қамровли ҳаракатлар қўшма режаси "нафақат Эрон манфаатларига балки дунёнинг барча халқлари манфаатларига бирдек жавоб беради".
"Бугунги кунда, Ғарб ёки Осиёдан келаётган расмий делегациялар ўнлаб келишувларни таклиф қилишмоқда. Аслида, Эрон учун янги маданий ва иқтисодий минтақаларни барпо этиш жараёни кетмоқда", - деб қўшимча қилган Эрон етакчиси. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар