date

Тошкентда ҳайдовчи “дубинка” билан бошқа машинага ҳужум қилди

Тошкентда ҳайдовчи “дубинка” билан бошқа машинага ҳужум қилди
Юнусобод туманида икки ҳайдовчи ўртасида юзага келган йўл талашуви можароли ҳолат билан якунланди. Мазкур воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, туман Ички ишлар органлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди, деб Kun.uz маълум қилди.

Текширув натижаларига кўра, 2024 йил 14 июнь куни соат 11:00 ларда Рихсилий кўчасида Lacetti ҳайдовчиси — 1981 йилда туғилган Б.Х. ва Cobalt ҳайдовчиси — 1996 йилда туғилган Ш.О. ўзаро йўл бериш масаласида тортишиб қолишган.

Низо чоғида Б.Х. Lacetti автомобилини йўл ўртасида тўхтатиб, қўлидаги қаттиқ жисм билан Cobalt’нинг чап томон эшик ойнасига зарба берган ва ҳодиса жойини тарк этган. Хушнудлик шундаки, воқеа пайтида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Юнусобод тумани ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан Б.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси — майда безорилик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай ҳолатлар жамиятда хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб, ҳайдовчиларни сабр-тоқатли ва қонуний йўл тутишга чақирмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ҳайдовчи “дубинка” билан бошқа машинага ҳужум қилди