Бухоро вилояти Ғиждувон туманида танишининг музлаткич ичига яширилган пулларини ўғирлаган шахс аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, 9 март куни Ғиждувон тумани “Абдулла Қаҳҳор” маҳалласида яшовчи 50 ёшли Б.Л. ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида, “Чорсу” маҳалласида яшовчи танишининг яшаш хонадонига телевизорни тузатиб бериш учун борган.
Уста у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, А.Э.нинг музлаткичи ичида бўлган 4 миллион сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар