date
views 141

Қидирувдаги ота топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Қидирувдаги ота топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
МИБ Хоразм вилояти бошқармаси томонидан фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келаётган қарздор ота топилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 06.04.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор У.А.дан ундирувчи М.М. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бироқ, қарздор ота алимент тўлашдан бўйин товлаб келиб, яшириниш пайига ўтган ҳамда унга нисбатан 2024 йилда қидирув эълон қилинган. Алимент қарздорлиги эса 36 млн. сўмдан ошган.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида қарздор топилди ва давлат ижрочисига топширилди.

Тўпланган ҳужжатлар эса жиноят ишлари бўйича судга юборилди.

Cуд жараёнида қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг тегишли моддасига асосан қарздорга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги ота топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди