
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафидаги фаолиятида янги бурилишга умид қилмоқда, деб UPL.uz хабар берди. Жаҳоннинг энг кучли клубларидан бири ҳисобланган жамоа мураббийлар штабидаги ўзгаришлар сабабли, ёш футболчи учун янги имкониятлар яратилиши мумкин.
Яқинда клуб Хосеп Гвардиола мураббийлар штабида учта муҳим шахс — Хуанме Лильо, Иньиго Домингес ва Карлос Висенс мавсум тугагач жамоани тарк этишини маълум қилди. Висенс Португалиянинг "Бенфика" жамоасига бош мураббий бўлиб ўтади. Бу ўзгаришлар клубнинг машғулот жараёнига янгича ёндашув киритиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Футбол журналисти Фабрицио Романо маълум қилишича, "Манчестер Сити" янги мураббийлар номзодларини кўриб чиқмоқда. Улар орасида Коло Туре ва Пеп Лейндерс бор. Туре — собиқ таниқли ҳимоячи, бир неча клубларда мураббийлик қилган. Лейндерс эса "Ливерпуль"да Юрген Клопп билан узоқ йиллар ишлаган тажрибали мутахассисдир.
Абдуқодир Ҳусанов — "Манчестер Сити" билан шартнома имзолаган биринчи ўзбек футболчиси ҳисобланади. Унинг бу ютуғи мамлакатдаги ёш футболчилар учун катта илҳом манбаига айланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар