Смартфон ҳаётингизни назорат қилмасин: нейробиологдан фойдаланиш учун муҳим чекловлар

1 дақиқа ўқиш318
Смартфон ҳаётингизни назорат қилмасин: нейробиологдан фойдаланиш учун муҳим чекловлар
Рақамли дунёда яшар эканмиз, смартфонлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Аммо бу қурилмаларнинг ортиқча ишлатилиши соғлиқ ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Австралиялик таниқли нейробиолог Ти Жей Пауер айнан шу масалада жамоатчиликка муҳим огоҳлантириш билан чиқди. Унинг таъкидлашича, смартфондан кунлик фойдаланиш муддати уч соатдан ошмаслиги лозим.

HuffPost нашрига берган интервьюсида миядаги дофамин моддаси орқали электрон қурилмаларнинг инсонга қандай таъсир кўрсатишини тушунтирди. Дофамин — мияда “завқ ва мотивация” учун жавобгар бўлган кимёвий модда бўлиб, смартфондан фойдаланган ҳар бир лаҳзада унинг даражаси ошади.

— Хабарнома келганда, лента юрганда ёки онлайн ўйин ўйнаганда, мияда дофамин ишлаб чиқарилади. Бу қисқа муддатли қониқиш ҳиссини беради, бироқ доимий равишда қайтарилса, бу жараён миянинг табиий тартибга солиш тизимини издан чиқариши мумкин, — дейди Пауер.

Унинг фикрига кўра, бу ҳолат болалар ва ўсмирларда айниқса оғир оқибатларга олиб келади. Уларда ўзини англаш, мулоқот кўникмалари ва билим ўзлаштириш қобилияти пасайиши мумкин. Ёшлар руҳий беқарорликка дуч келишади, катталар эса диққатсизлик, асабийлик ва ҳаёт сифатининг пасайиши каби муаммоларни бошдан кечиришади.

Кўрсаткич эмас, таъсир муҳим
Нейробиолог кунлик “соат лимити”ни шахсан 3 соатдан ошмасликка ҳаракат қилишини айтиб ўтди. Бироқ у бу чеклов ҳаммага бирдек мос тушмаслигини, асосий эътибор экранда ўтказилган вақт эмас, смартфон ҳаёт сифатига қандай таъсир кўрсатаётганига қаратилиши кераклигини таъкидлайди.

— Агар смартфон кун давомида сиздан энергияни сўриб, ишга, ўқишга ёки жонли мулоқотга тўсқинлик қилаётган бўлса — бу етарли сабаб. Ҳар ким ўз хатти-ҳаракатини қайта кўриб чиқиши керак, — дейди у.

Ти Жей Пауернинг тавсиялари орқали аниқ тушунилади: смартфон фойдаланиш одатларини назорат қилиш, соғлом ҳаёт учун зарур омилга айланган. Буни нафақат болалар, балки катталар ҳам яхши англаб етиши керак. Ахир рақамли технологиялардан фойда кўриш учун, уларни тўғри бошқара билиш талаб этилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?