date
views 270

Неймар нега айнан “Сантос”га қайтди?

Неймар нега айнан “Сантос”га қайтди?
Бразилиялик юлдуз Неймар яна “Сантос” клубига қайтгани билан футбол оламида катта эътибор қозонди. Унинг бу қарори ортидаги сабабларни футболчининг отаси оммага тушунтирди.

“Неймар билан бу қарорни қабул қилишда асосий мақсад — 'Сантос' билан бирдамлигимизни намойиш этиш эди. Клуб ҳомийлар ва мухлислар эътиборини яна ўзига жалб этиши учун катта юлдуз керак эди — биз айнан шу ролда қайтдик”, — деди футболчи отаси.

Унинг сўзларига кўра, “Сантос” айни пайтда қайта қуриш жараёнини бошдан кечирмоқда ва Неймар бу йўлда уларга елкадош бўлишни истаган.

“Бу жараён дарҳол натижа бермайди. Футболда муваффақиятга эришиш учун вақт ва сабр керак”, — деб қўшимча қилди у.

Демак, Неймарнинг ватанга қайтиши нафақат носталгия, балки клубнинг янги даврини бошлаб беришга қаратилган муҳим қадамлардан биридир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Неймар нега айнан “Сантос”га қайтди?