date
views 5 806

“АК45” энергетиги Ҳусанов шарафига чиқарилдими?

“АК45” энергетиги Ҳусанов шарафига чиқарилдими?
“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов номи билан боғлиқ янги бренд — “АК45” номли энергетик ичимлик ишлаб чиқарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бренд номи футболчининг исми бош ҳарфлари ва у киядиган футболкада акс этган 45-рақам асосида танлангани айтилмоқда.

Ҳозирча Ҳусанов ушбу маҳсулот билан бевосита ҳамкорлик қилаётгани ёки йўқлиги расман тасдиқланмаган. Шунга қарамай, футболчининг расмий Instagram аккаунти — @ак45сила саҳифасига обуна экани кузатилган.

Қайд этилишича, “АК45” ичимлигининг илк намунаси футболчининг тўй маросимида намойиш этилган.

Маълумот учун, Ҳусанов “Манчестер Сити” сафида сўнгги бор 30 март куни “Брайтон” жамоасига қарши баҳсда майдонга тушган эди. Шундан буён у 11та ўйиннинг ярмида захирада қолган, қолганида эса таркибга киритилмаган. Айни вақтда у Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан йиғинда иштирок этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “АК45” энергетиги Ҳусанов шарафига чиқарилдими?