
Массимилиано Аллегри “Милан” жамоаси билан расман шартнома имзолади. Бу янгилик клуб тарафдорлари орасида илиқ қаршиланди – ижтимоий тармоқларда мураббийга нисбатан билдираётган фикрлар асосан ижобий тусда.
Кўплаб мухлислар Аллегри “россонерилар”даги аввалги давридаги муваффақиятларни яна такрорлашига ишонмоқда. Айрим изоҳларда ҳатто Рафаел Леау бразилиялик афсона Роналдинога қиёсланмоқда — худди Аллегри бошқарувида у ҳам порлаши мумкинлиги тилга олинмоқда.
Тарафдорларга кўра, португалиялик футболчи ниҳоят ўзининг энг яхши формасини айнан Аллегри қўл остида топиши ва барқарор ўйин кўрсатиши кутилмоқда.
Мураббийнинг қайтиши “Милан”да янгича руҳ ва ишонч муҳитини яратмоқда. Клубда янги давр бошланмоқда, дейиш мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар