Қуёшдан ҳимоя креми танлаш бўйича мутахассис тавсиялари

1 дақиқа ўқиш8K
Қуёшдан ҳимоя креми танлаш бўйича мутахассис тавсиялари
Ёз фасли кириб келиши билан терини қуёш таъсиридан ҳимоя қилиш мавзуси яна долзарб бўлиб қолди. Кундалик парваришда қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалар (SPF кремлар) нафақат терига зарар етказмаслик, балки унинг ёшлигини сақлаб қолиш учун ҳам муҳим омил ҳисобланади. Косметолог ва эстетик мутахассис Наталья Рябинова бу борада ўз тавсиялари билан чиқди. Унинг фикрича, қуёш кремини танлашда асосий мезон — тери фототипидир.

Фототип нима ва у нимага таъсир қилади?
Фототип — инсон тери тузилиши ва қуёшга реакциясига қараб ажратиладиган тери туридир. Рябинованинг таъкидлашича, тери қанчалик оч бўлса, қуёшдан ҳимоя қилувчи омил (SPF) шунчалик юқори бўлиши керак. Ҳар бир фототип учун тавсия этиладиган SPF даражалари турлича:

1- ва 2-фототип: оч тери, қизил ёки жуда оч сочлар, кузи кўк ёки яшил. Бундай тери эгалари қуёш нурларига жуда сезгир бўлади. Улар учун SPF 50+ бўлган кремлар мос келади.

3- ва 4-фототип: ўртача тўқ тери, қора ёки қаҳваранг сочлар, қора кузлар. Уларнинг териси қуёшга нисбатан бироз бардошлироқ бўлади. Улар учун SPF 30–50 доирасидаги кремлар тавсия этилади.

5- ва 6-фототип: тўқ қора тери, жуда тўқ сочлар ва кузлар. Бу тери тури қуёшга нисбатан анча бардошли. Улар учун SPF 15–30 етарли бўлади.

Қайси шаклдаги қуёш креми қайси тери учун мос?
Рябинова фақат SPF даражаси эмас, балки крем шаклига ҳам эътибор бериш кераклигини таъкидлайди. Унинг сўзларига кўра:

Қуруқ тери учун – қуюқ ва намлантирувчи қуёш креми яхши самара беради;

Ёғли ёки аралаш тери учун – енгил суйуқлик (fluid) ёки эмульсия шаклидаги воситалар маъқул;

Болалар тери учун – қулайлик яратиш мақсадида айниқса спрей шаклидаги қуёш кремлари тавсия этилади.

Қуёш остида соғлом турмуш учун тўғри қадам
Қуёш кремини тўғри танлаш нафақат терини қуёшдан ҳимоялайди, балки унинг қаришини секинлаштиради, доғлар, қуриб кетиш ва аллергик реакцияларнинг олдини олади. Шу сабаб, ҳар бир инсон ўз тери турини билиб, шу асосда восита танлаши керак
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?