13:10 / 28.10.2023
239

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 30 октябр-1 ноябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 30 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 октябрда кечаси +8...+13 даража, кундузи +15...+20 даража, 31 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража, 1 ноябрда кечаси +2...+7 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 октябрда кечаси +11...+16 даража, кундузи +22...+27 даража, 31 октябрда кечаси +11...+16 даража, кундузи +15...+20 даража, 1 ноябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 31 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 октябрда кечаси +9...+14 даража, кундузи +24...+29 даража, 31 октябрда кечаси +11...+16 даража, кундузи +17...+22 даража, 1 ноябрда кечаси +7...+12 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 31 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 октябрда кечаси +9...+14 даража, кундузи +24...+29 даража, 31 октябрда кечаси +11...+16 даража, кундузи +22...+27 даража, 1 ноябрда кечаси +8...+13 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 31 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 октябрда кечаси +9...+14 даража, кундузи +23...+28 даража, 31 октябрда кечаси +9...+14 даража, кундузи +17...+22 даража, 1 ноябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 31 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража, 31 октябрда кечаси +5...+10 даража, кундузи +9...+14 даража, 1 ноябрда кечаси +1...+6 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият