07:51 / 20.11.2023
97

Олимлар: Атмосферадаги микропластиклар об-ҳавога таъсир ўтказиши мумкин

Хитой Халқ Республикасининг Шандун университети тадқиқотчилари Тайшан тоғи устидаги булутлардан олинган 28 та сув намунасини таҳлил қилди.

Улар булутларнинг қуйи қатламларида кўпроқ полимер бўлаклари борлигини, сув ва ёруғлик нурланиши таъсирида уларни дағал қилиб қўйишини аниқлади. Натижада бундай микропластик юзасига кўп миқдорда симоб ва қўрғошин чўкади. Булутлар зичлиги ошади ва об-ҳаво шароити мос равишда ўзгаради.

Бироқ, бу хулоса бир қатор аниқроқ тадқиқотлар билан тасдиқланиши керак.

Микропластик — полимер чиқиндиларининг 5 миллиметрдан катта бўлмаган зарраларидир. Уларнинг манбаси синтетик кийим, пластик идишлар, автомобиль шиналари бўлиши мумкин.

Булутлардан олинган намуналарда топилган материалларга полиэтилен терефталат, полипропилен, полиэтилен, полистирол ва полиамид киради. Моделлаштириш шуни кўрсатдики, бу зарраларнинг барчаси Тайшан устидаги булутларга йирик шаҳарлар ва агломерациялар орқали киради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият