
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 40 ёшли Лука Модричнинг 'Милан'даги ўйинини юқори баҳолади. Италиялик мутахассис Хорватия ярим ҳимоячиси билан Мадриднинг 'Реал' клубида бирга ишлаган.
Иккиси ҳам жорий йил ёзида 'қироллик' клубини тарк этди. 'Модричнинг муваффақиятлари мени ҳайратга солмайди.
У 'Реал'да бирор машғулотни ўтказиб юбормаган. Унинг генетикаси аъло даражада, муносабати тўғри, тажрибаси ва характери кучли – бу унга 40 ёшида ҳам энг яхши ярим ҳимоячилардан бири бўлиб қолишга ёрдам беради.
'Милан' учун бу ажойиб трансфер', – деди Анчелотти Tuttosport нашрига берган интервьюсида. Яқинда Лука Модрич А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар