
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳузурида колл-марказ фаолият бошлагани ҳақида вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Энди фуқаролар ва ташкилотлар вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича тезкор жавоб олишлари мумкин.
Колл-марказга 1530 қисқа рақами орқали мурожаат қилиш мумкин. Марказ мутахассислари ҳарбий хизмат, сафарбарлик, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш ва бошқа йўналишлар бўйича маслаҳат беришади.
Барча мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва уларнинг махфийлиги кафолатланади. Вазирликда таъкидланишича, қонунбузарлик ёки коррупция билан боғлиқ хабарлар текширилади ва зарур чоралар кўрилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар