
Ўзбекистонда 2025-йилнинг январ–сентябрь ойларида 5895 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, натижада 1303 киши ҳалок бўлган ва 4592 фуқаро жароҳат олган, деб маълум қилди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов.
Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ЙТҲлар сони 3,8 фоизга камайган — 6127 тадан 5895 тага. Ўлим билан якунланган ҳолатлар 4,8 фоизга, тан жароҳати олганлар сони эса 3,5 фоизга камайган.
Пиёдалар иштирокидаги ЙТҲлар сони ҳам 5,8 фоизга қисқарган, бу эса 2689 та ҳолатни ташкил этган. Бурхоновга кўра, бу натижалар йўл ҳаракати маданиятининг ошгани, ҳайдовчиларни тайёрлаш тизими яхшилангани ва рақамлаштириш жараёнларининг кучайгани билан боғлиқ.
Шунга қарамай, сенатор айрим ҳудудларда йўл белгиларининг етишмаслиги, йўлларнинг сифатсизлиги ва пиёдалар учун хавфсиз шароитлар йўқлиги каби муаммолар ҳануз долзарб эканини таъкидлади.
Маълумот учун, 2024-йил якунига кўра мамлакатда 9364 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, уларда 2203 киши ҳалок бўлган.
Ўзбекистонда 9 ойда ЙТҲлардан 1300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар