
Тошкент шахар Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабарига кўра, дарахтга зарар етказган шахсга нисбатан чора кўрилди. Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида, "Ватан" кинотеатри яқинида дарахтга зарар етказилгани ҳақида маълумот тарқалди.
Мазкур ҳолатни ўрганиш учун ушбу жойга экология инспекторлари юборилди. Текширув давомида дарахт тўлиқ йўқ қилинмагани, бироқ унга зарар етказилгани аниқланди.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг "Дарахт, бута, бошқа ўсимликлар ва кўчатларни ноқонуний кесиш, илдиздан суғуриш, зарар етказиш, йўқ қилиш ёки кўчириш" моддасининг 1-қисми бўйича маъмурий баённома тузилди. Ушбу шахсга 10 300 000 сўмлик жарима белгиланди.
Шунингдек, у табиатга етказилган зарар учун 2 472 000 сўм тўлаш мажбуриятини олди.
Тошкентлик шахс дарахтга зарар етказгани учун жаримага тортилади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар