
1 ноябр куни Лондондаги "Арсенал" клуби сафарда "Бёрнли" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди. Англия Премьер-лигасининг ўнинчи тур ўйини "тўпчилар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
OptaJoe маълумотларига кўра, ушбу мавсумда Англия чемпионатида беш марта рақиб жамоалар дарвозага бирорта ҳам аниқ зарба бера олмаган ҳолатлар қайд этилган. Шундан учтаси "Арсенал"нинг иштирокида содир бўлган.
"Вест Хэм", "Фулхэм" ва "Бёрнли" жамоалари "Арсенал" дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба бера олишмаган. "Арсенал" эса кетма-кет етти ўйиндан бери дарвозасидан гол ўтказмаяпти.
4 ноябр куни Микел Артетанинг шогирдлари Чемпионлар лигаси доирасида "Славия" жамоасига қарши ўйнайди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар