Фото: Klau.Club
Яқин келажакда Ўзбекистон зайтунни саноат миқёсида етиштирувчи ва зайтун мойи ишлаб чиқарувчи давлатлар қаторига қўшилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди “Халқ сўзи”.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон мутахассислари маҳаллий шароитга мослаштирилган 100 минг тупдан ортиқ зайтун кўчатларини тайёрлади. Бу нав Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган мевали ва манзарали дарахтларни микроклонал кўпайтириш лабораториясида яратилган.
“Бу иссиқсевар экин, асосан, нам соҳилбўйи микроиқлимга эга мамлакатларда етиштирилади. Бироқ, бир неча йил аввал испан селекционерлари 22 даражагача совуққа чидамли бўлган ‘орбикина’ номли зайтун дарахти навини яратди. Бу мамлакатимиз фермерларига ушбу тажрибадан фойдаланиб Фарғона водийси ва Сурхондарё вилоятининг бир қанча ҳудудларида зайтун плантацияларини яратиш имконини берди”, — дейди лаборатория раҳбари Илёс Ҳайдаров.
Унинг билдиришича, 1 гектарга 800 га яқин кўчатлар экилади, уч йилдан сўнг деярли бир тонна ҳосил териб, 300 литр ёғ олиш мумкин. Амалдаги дастурга кўра, Ўзбекистонда 500 гектардан ортиқ майдонда зайтун етиштириш режалаштирилган.
Мутахассисларнинг фикрича, зайтун қаттиқ совуққа бардош бермаслигини ҳисобга олмаганда Ўзбекистон учун идеал ҳосилдор дарахтдир. У тупроқ ва унинг намлик даражасига талабчан эмас, тошлоқ ва шўр ерларда ҳам ўсади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди