
Финляндия Президенти Aleksandr Stubb 29-октябрдан 1-ноябргача бўлган муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
Ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинади.
Кун тартибидан қуйидаги йўналишлар ўрин олган:
- сиёсий мулоқотни фаоллаштириш;
- савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш;
- маданий-гуманитар соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Мутахассислар фикрича, бу ташриф Ўзбекистон ва Финляндия ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очади. Томонлар энергетика, “яшил технологиялар”, таълим, ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида қўшма лойиҳалар имкониятларини ҳам муҳокама қилиши кутилмоқда.
Дипломатик манбалар Aleksandr Stubb'нинг бу ташрифи Финляндиянинг Марказий Осиё минтақасига эътиборини кучайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири эканини қайд этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!