Криштиану Роналду “Ал Насср” билан 13 та финалда совринсиз қолди

1 дақиқа ўқиш966
Криштиану Роналду “Ал Насср” билан 13 та финалда совринсиз қолди

Криштиану Роналду “Ал Насср” билан 13 та финалда совринсиз қолди

Португалиялик афсона Криштиану Роналду Саудия Арабистонидаги фаолияти давомида ҳалигача бирорта ҳам расмий совринни қўлга кирита олмади. Таниқли TNT Sports портали келтирган статистикага кўра, “Ал Насср” сафида тўп сураётган 40 ёшли ҳужумчи жамоаси билан биргаликда 13 та соврин учун курашда омадсизликка учраган.

Роналду “Ал Насср”га 2022 йилнинг декабрида қўшилган эди. Ўтган вақт мобайнида у жамоаси билан бир қатор мусобақаларда финалгача етиб борди, аммо барчасида совринсиз қолди.

Қуйида Криштиану Роналдунинг Саудиядаги муваффақиятсиз совринлар рўйхати келтирилган:

2022/23 мавсум:
– Саудия чемпионати (Campeonato Saudita) – мағлубият
– Қирол кубоги (Copa do Rei Saudita) – мағлубият
– Саудия суперкубоги (Supercopa Saudita) – мағлубият

2023/24 мавсум:
– Саудия чемпионати – мағлубият
– Қирол кубоги – мағлубият
– Саудия суперкубоги – мағлубият
– Осиё чемпионлар лигаси (Champions Asiática) – мағлубият

2024/25 мавсум:
– Саудия чемпионати – мағлубият
– Қирол кубоги – мағлубият
– Саудия суперкубоги – мағлубият
– Осиё чемпионлар лигаси – мағлубият

2025/26 мавсум:
– Қирол кубоги – мағлубият
– Саудия суперкубоги – мағлубият

Криштиану Роналду “Ал Насср” билан 13 та финалда совринсиз қолди

Шу тариқа, Роналду “Ал Насср” сафидаги тўрт мавсум ичида 13 та расмий соврин учун курашда иштирок этди ва бирортасида ғолиб чиқа олмади. Бу ҳолат футбол дунёсида катта муҳокамага сабаб бўлди — чунки Европа саҳнасини забт этган юлдуз Саудияда омадсизлик силсиласини тўхтатолмаяпти.

Шу билан бирга, “Ал Насср” айни пайтда Саудия Про Лигасида пешқадамлар сафида боряпти ва Роналдунинг ўзи эса голлар сони бўйича етакчилар орасида. Аммо статистика шундоқ дейди — у келганидан буён жамоа 13 та финалда иштирок этди ва барчасини бой берди.

Бу натижа Роналдунинг “Ал Насср” билан катта совринлар сари йўли ҳали ҳам мураккаб ва узоқ эканини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?