
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида яширин ароқ цехи фаолияти тўхтатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа тумани бўлими,
DXX ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Д. ва унинг шериклари “Ихлос” MFY ҳудудидаги хонадонда қўлбола усулда алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланганликлари аниқланган.
Рейд давомида яширин цехдан:
- 21 250 дона қалбаки акциз марка,
- 480 литр спирт,
- 1 954 дона қалбаки QR-код маркировка,
- 10 000 дона ёрлиқ,
- 134 дона “Qaratau” номли қалбаки ароқ,
ишлаб чиқариш учун ишлатилган ускуна ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.
Тергов маълумотларига кўра, гумондорлар маҳсулотларни тайёрлаб, кейинчалик уларни йирик дўкон ва омборларга сотиш режасини тузган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулотни қонунга хилоф ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!