
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида қаровсиз қолган беш нафар ўзбекистонлик вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди.
“Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Россияда ота-она қарамоғисиз қолган беш нафар юртдошимизнинг ватанга қайтарилиши таъминланди,” — дейилади расмий ахборотда.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Ички ишлар ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Болалар илгари Санкт-Петербургдаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган ижтимоий реабилитация марказлари ва Транзит ижтимоий бошпанасида жойлаштирилган эди.
Ўзбекистон томонидан юборилган ишчи гуруҳ уларни ватанга қайтариш учун барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирди. Бош консулхона болаларга репатриация сертификатларини бепул тақдим этди.
Болалар масъул мутасаддилар ҳамроҳлигида Санкт-Петербург–Тошкент йўналишидаги самолёт билан Ўзбекистонга олиб келинган.
Россияда топилган ўзбекистонлик болалар ватанга олиб келинди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар