14:40 / 02.06.2024
90

Соғликни сақлаш вазирлиги диарея борасида огоҳлантирувчи маълумотларни эълон қилди

Соғликни сақлаш вазирлиги диарея борасида огоҳлантирувчи маълумотларни эълон қилди
Тўрт фасл тўкис бўлган юртимизда ёз мавсуми бошланмоқда. Табиийки, бу даврда турли витамин ва минералларга бой сархил мевалар пишиб етилади. Қолаверса, ушбу фаслда аҳоли, айниқса, болалар ўртасида авж оладиган мавсумий касалликлар бор. Улардан бири — ўткир диареядир. ССВ бу борада огоҳлантирувчи маълумотни эълон қилди.

Ўткир диарея – халқ орасида ичбуруғ, ич оғриғи, ич кетиши номлари билан аталадиган хасталик бўлиб, ичак йўлларининг функционал бузилиши ҳисобланади, — дейди Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Шахло Исамухаммедова. — У ичакларни бўшатиш ва ичнинг суюқ ҳолатда келиши билан кечади. Ичнинг кунига 3-4 мартадан кўп келиши ўткир диарея дейилади.

Касалликнинг 2 та тури бор. Булар инфекцион ва ноинфекцион турлари ҳисобланади. Хасталик келиб чиқишига кўпинча гигиена қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлади. Қолаверса, ичбуруғ ёзнинг иссиқ кунларида очиқ ҳавода қолган таом ва егуликлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш туфайли юзага келиши мумкин.

Шунингдек, болалар кўчадан уйга киргач ва таомланишдан аввал қўлларини совунлаб ювишни унутади. Шу билан бирга, ҳўл мева-сабзавотларни истеъмол қилишдан аввал уларни яхшилаб чайиш ҳам кичкинтойларнинг доимо ҳаёлига келавермайди. Оқибатда оғиз орқали организмга тушган бактерия ва вируслар ичбуруғ, дизентерия, сальмонеллёз каби ўткир юқумли ичак касалликларини қўзғатади.

Яъни организмдаги бактерия ва вируслар ичак шиллиқ қаватини яллиғлайди ва улардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади.

Қолаверса, ичбуруғ овқатдан заҳарланиш, шунингдек хатарли патологиялар, хусусан, сурункали гепатит, панкреатит ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларининг аломати бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, айрим дори воситалари ҳамда сут ва сут маҳсулотларида бўладиган лактоза, табиий мева, асалдаги ва айрим ичимликларга қўшиладиган фруктоза углеводларини истеъмол қилиш ҳам ич кетишига сабаб бўлади.

Бўш, сувли ич келиши, унда қон бўлиши, қорин талвасалари, яъни ғуриллаши, оғриғи, дам бўлиши, юқори тана ҳарорати, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш кабилар касалликнинг асосий белгилари ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Соғликни сақлаш вазирлиги диарея борасида огоҳлантирувчи маълумотларни эълон қилди