440
Шерзодхон Қудратхўжа депутатлар ташаббуси ҳақида: «Бу оғзига ботир одамларни ўрнига қўяди»
Бир гуруҳ депутатлар «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Бунга Ўзбекистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаш зарурати сабаб бўлган. Лойиҳани тайёрлашда Қозоғистон, Озарбойжон, Россия, Полша, Беларус, Хитой каби давлатлар тажрибаси ўрганилган.
Қонунга киритилаётган ўзгартиришлар билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш асослари ва тартиби белгиланмоқда. Агарда улар республика давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи, Ўзбекистон халқи шаъни, қадр-қиммати ёки тарихини таҳқирловчи гапларни айтса, юқоридагидек давлатда бўлиши номақбул деб топилади.
Миллий медиа бирлашмаси бошқаруви раиси, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа Kun.uz’га берган изоҳида гап давлат шаъни ҳақида кетаётганида бағрикенглик қилиш керак эмаслигини таъкидлаган. Унинг фикрича, давлатда бўлишга номақбул деб топилганларга республикадан чиқиб кетгани 10 кун ҳам эмас, 3 кун муҳлат беришнинг ўзи етарли бўлади.
«Куни кеча депутатларимиз янги қонун лойиҳасини киритишгани мени жуда қувонтирди. Ўзбекистоннинг яқин 33 йилдаги тарихида парламентнинг шу қонунни қабул қилишга бўлган ҳаракати жуда муҳим. Ўзбекистон тарихи жуда кўҳна, жуда бой ўтмишга эга, лекин биз кўп йиллар шунга қарамасдан бизга қаратилган гапларга чидаб келдик, юзаки қарадик, гапиради-да кетади, дедик, аммо бу тўхтамади.
Шунинг учун ўйлайманки, мана шундай ҳуқуқий даражада белгиланиши шунақа оғзига ботир одамлар ва ташкилотларни ўрнига қўйишга, уларга нисбатан тақиқ, чеклов қўйишга жуда яхши ҳуқуқий асос бўлади. Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган давлатнинг қонунчилигида шундай норма бўлиши керак. Биз ўзбекларга хос бўлган бағрикенглик, меҳмондўстлик туфайли бу нарсага эътибор бермадик, балки. Лекин гап мамлакат тарихи, ўзлиги, дунё тамаддунида қўшган ҳиссаси ҳақида борар экан, бунақа бағрикенгликни четга олиб қўйишимиз керак. Биз учун бу ерда миллий манфаатларимиз, тарихимиз ва келажакка қаралган нуқтайи назарларимиз сабабидан шундай қарор қабул қилиниши жуда ҳам тўғри бўлади деб ўйлайман», дейди Қудратхўжа. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»