Тошкент вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди. 19 август куни Ангрен шаҳрида юк автомобили ва йўловчи автобус иштирокида жиддий авария содир бўлгани ҳақида видеолар тарқалди.
Кадрларда юк машинаси тўғридан-тўғри автобуснинг ҳайдовчи жойига келиб урилгани аниқ кўриниб туради. Зарбанинг кучли бўлгани сабабли автобус ҳайдовчиси салондан ташқарига учиб чиқиб кетган. Гувоҳларга кўра, у хавфсизлик камарини тақмаган бўлиши эҳтимол қилиняпти.
Ҳозирча расмий идоралар ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритмади. Автобус ҳайдовчисининг аҳволи қандайлиги, йўловчилар орасида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида ҳам маълумот берилмаган.
Мутахассислар таъкидлашича, бу каби ҳолатларда хавфсизлик камаридан фойдаланиш инсон ҳаётини асраб қолиши мумкин. Чунки кучли зарбалар пайтида ҳатто тажрибали ҳайдовчи ҳам ўзини ҳимоя қила олмайди.
Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари олиб борилиши кутилмоқда. Жамоатчилик эса тез орада расмий маълумотлар эълон қилинишига умид қилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!