Болгарияда ҳалок бўлган талаба жасади Ватанга қайтарилди

1 дақиқа ўқиш4.2K
Болгарияда ҳалок бўлган талаба жасади Ватанга қайтарилди

Болгариянинг Созополь шаҳрида сувга чўкиб ҳалок бўлган ўзбекистонлик 22 ёшли талаба ва Туркияда турли сабаблар билан вафот этган яна беш нафар фуқаронинг жасадлари юртимизга олиб келинди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Расмий хабарда таъкидланишича, фақат жасадларни қайтариш билан чекланилмаган. Консулхона Туркияда турли сабабларга кўра оғир аҳволга тушган юртдошларга ҳам амалий ёрдам кўрсатди. Хусусан, шифохоналарда даволаниш жараёнида катта қарзга ботаётган 12 нафар ўзбекистонликка махсус чегирмалар берилиб, уларнинг мамлакатга қайтишига шарт-шароит яратилган.

Шунингдек, ҳужжатсиз қолган 27 нафар фуқарога ҳам кўмак берилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиши таъминлангани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 август куни 22 ёшли талаба дўстлари билан Созополь шаҳрида денгизга чўмилишга бориб, сув оқимига тортиб кетгани хабар қилинганди. Ўша кундан бошлаб қутқарув хизмати ходимлари уни излашга киришган. Бироқ жасадни топиш осон кечмади.

Фақат икки кун ўтгач, яъни 9 август куни уни сув остидаги катта қоятошлар орасидан топишди. Маълум бўлишича, танаси қоялар орасига тиқилиб қолгани учун қутқарувчилар уни чиқара олмаган. Ҳатто махсус техника ва кўп соатлик ҳаракатларга қарамасдан, натижа бермаган.

Ниҳоят, 9 соатдан ортиқ изланишлардан сўнг талаба жасадини қутқарувчилар эмас, балки унинг ўзбек, қирғиз ва молдовалик дўстлари топиб, қоялар орасидан олиб чиқишган.

Бу фожиали воқеа нафақат юртдошларимизни, балки бутун ижтимоий тармоқлардаги минглаб инсонларни ҳам қаттиқ изтиробга солди. Ота-онаси учун эса бу хабар оғир дард бўлди.

Ҳозирда юртимизга қайтарилган жасадлар марҳумларнинг оилаларига топширилди. Жамоатчилик эса бундай ҳолатлар яна такрорланмаслиги учун хорижда таълим олаётган ёшларга хавфсизлик ва эҳтиёт чораларига қатъий риоя этиш зарурлигини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?