Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида янги раҳбар кадр тайинланди. Сардор Бахтиёрович Ражабов вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди.
Ушбу тайинловдан олдин Ражабов Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. Шунингдек, у соҳа ичида турли муҳим масъулиятли лавозимларда иш тажрибасига эга бўлган.
Ражабов ўз меҳнат фаолиятини давлат таълим тизими билан чамбарчас боғлиқ ҳолда олиб борган. У бир вақтлар Давлат тест марказида бошқарма бошлиғи, марказ директори ўринбосари каби масъулиятли вазифаларда ишлаган. Кейинчалик эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаментини бошқарган.
Мазкур лавозимларда тўпланган тажриба унга таълим соҳасидаги ислоҳотларни чуқур англаш ва тизимни самарали бошқариш имконини берди. Мутахассислар фикрича, янги тайинлов олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!