Қозоғистон тоғларида ўзбекистонлик сайёҳ фожиали ҳолда ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш4.4K
Қозоғистон тоғларида ўзбекистонлик сайёҳ фожиали ҳолда ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги баланд тоғларда ўзбекистонлик ёш йигитнинг ҳаёти узилди. Вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти маълум қилишича, у тоғ саёҳати чоғида дарага тушиб кетиб, оғир тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, 31 август куни Чимкентдан йўлга чиққан икки нафар ёш тоғ саёҳатидан қайтмагани ҳақида қутқарув хизматларига мурожаат келиб тушган. Бу хабардан сўнг қидирув-қутқарув ишлари шошилинч равишда бошланди.

Излаш тадбирлари денгиз сатҳидан қарийб 2200 метр баландликда жойлашган Сайрамсу чўққиси атрофида, Каскасу қишлоғидан тахминан 8 километр узоқдаги Сайрам-Уғом миллий табиат боғида олиб борилди. Қутқарувчилар сайёҳлардан бири билан овозли алоқа ўрнатишга муваффақ бўлишди. Унинг айтишича, 29 ёшли ўзбекистонлик дарага тушиб кетиб, ўша заҳотиёқ ҳаётидан айрилган.

Муаммоли релеф ва тошлоқ ҳудуд сабабли қутқарувчи вертолёт воқеа жойига яқинлаша олмаган. Шу боис қутқарувчилар пиёда ҳаракатланишни давом эттиришган. Ёрдам сифатида Чимкентдан Қозоғистон алпинизм федерациясининг беш нафар тажрибали алпинисти чақирилган ва улар қутқарувчилар билан ҳамкорликда қидирув ҳамда эвакуация ишларини ташкил қилишган.

Алпинистлар махсус жиҳозлар ёрдамида хавфли қияликларга чиқиб, омон қолган сайёҳни ва марҳумнинг жасадини топишган. Улар махсус жиҳозлар орқали пастга туширилган. Жон сақлаб қолган йигит тоғ этигида яқинлари қучоғига қайтарилган, ҳалок бўлган сайёҳнинг жасади эса полицияга топширилган.

Қутқарув операциясига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, полиция, ўрмон хўжалиги бўлинмалари, Казавиаспас вертолёти, учувчисиз учиш аппаратлари ҳамда жами 18 нафар ходим ва бешта техника жалб этилгани қайд этилди.

Мутахассислар бундай ҳолатлар тоғлардаги хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтмоқда. Чунки табиат қўйнидаги бир дақиқа беэътиборлик инсон ҳаёти учун оғир оқибатга олиб келиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?